Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмоилов, Шерзод Аъзамов ва Драган Черан

Суперлиганинг охирги тур ўйинида "Пахтакор" Тошкент дербисида яна бир бор "Бунёдкор" билан тўқнаш келади.

“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 31 беллашувнинг 12тасида "шерлар" ғолиб бўлган. 9 баҳсда дуранг ва 10 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 39 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.

"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда "шерлар" 4 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. Мезбонлар 26 тўп киритган ва меҳмонлар 17 гол уришга муваффақ бўлган.

Навбатдаги дербини "Пахтакор"дан дисквалификация сабабли Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмоилов, Шерзод Аъзамов ва Драган Черан ўтказиб юборади. "Бунёдкор" сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 27 ноябрь, шанба куни соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар