Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати ва ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппени таққослади. 

"Биз ҳар доим ўзимизда ўйнамайдиган футболчиларни қадрлаймиз. Бизда Ансу Фати бор. Унинг жароҳат олгани ачинарли ҳолат. Аммо у майдонда бўлганида Мбаппе билан тенг ёки ундан ҳам яхшироқ эди", - деди Тебас. 

Маълумот ўрнида, 19 ёшли футболчи Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши баҳсда жароҳат олиб, бир ой муддатга сафдан чиқди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар