Фелишнинг қанча муддатга дисквалификация қилингани маълум!

Ла Лига тартиб-интизом қўмитаси «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелиш тўғрисида якуний қарорни чиқарди.

Хабарингиз бор, португал «Атлетик»га қарши баҳсда иккита сариқ карточка олиб, майдонни эрта тарк этганди. Уларнинг биринчиси қўполлиги учун, иккинчиси эса бош ҳакам Хесус Гил Мансанога айтилган "Сен ақлдан оздинг" деган сўзлардан кейин вужудга келган.

Шундан сўнг Жоаунинг икки ўйинга четлатилгани маълум бўлди. Энди у яқин орадаги 7 «Хетафе» ва «Алавес»га қарши баҳсларда майдонга туша олмайди.

Фелиш 2 октябрь куни "Барселона" билан беллашувга қайтиши кутиляпти. Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсум "матрасчилар" сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар