ФИФА "Барселона"га компенсация тўлайди

ФИФА франциялик ҳужумчи Усмон Дембеленинг жароҳати учун "Барселона"га товон пули тўлайди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби 2,5 миллион евро олади, чунки футболчи Европа чемпионати пайтида Франция терма жамоаси сафида жароҳат олган. Агар ҳужумчини тикланиш муддати тўрт ойдан ошса, компенсация миқдори янада ортиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле сонидан жароҳат олган ва тез орада операция қилинади.

Ўтган мавсумда 24 ёшли Дембеле "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 44 та учрашув ўтказди, 11 та гол урди ва 5 та голли пас берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!