ФИФА жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслигини билдирган жамоа ўрнини қайси жамоа эгаллашини маълум қилди

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги иштирокчиси ҳақида маълум қилди.

Ташкилот расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, амалдаги карантин қоидалари туфайли Янги Зеландиянинг “Окланд Сити” клуби турнирда иштирок этишдан бош тортишга мажбур бўлди. Унинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўрнини Таити чемпионатида тўп сурадиган “Пираэ” клуби эгаллайди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-12 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Турнир фаворитлари "Челси" (Чемпионлар лигаси ғолиби) ва "Палмейрас" (Либертадорес кубоги ғолиби) ҳисобланади. Улар турнирдаги иштирокини ярим финалдан бошлайди.

“Пираэ”га келсак, Таити клуби чорак финалда ОЧЛ ғолиби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйнаш ҳуқуқи учун мезбон “Ал-Жазира”га қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×