ФИФА президенти жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 50 тага етказмоқчи

ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати режалари билан ўртоқлашди.

“Ушбу лойиҳа ҳақида гап кетганда, глобал халқаро тақвимни эслатиб ўтиш муҳимдир. Биз камситишлар ва рақобат кам бўлган соғлом футболни хоҳлаймиз. Бунга эришиш учун биз нафақат клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, балки бутун тақвимни кўриб чиқишимиз керак. Халқаро тақвим 2024 йилгача тузилган. Шундан сўнг, биз ҳамма нарсани янгитдан тузамиз.

Менинг орзуим, бизнинг ғоямиз, фалсафамиз шундан иборатки, барча қитъалардан 50 та клуб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 50 та терма жамоалар эса жаҳон чемпионатида ғолиблик учун кураш олиб бориши керак”, - деди ФИФА президенти.

Маълумуот учун, ҳозирда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6 та қитъадан 1 тадан клуб ва мезбон мамлакатдан 1 та клуб, жами 7 та клуб иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатида 32 та терма жамоа қатнашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
20/07/2021 19:35
100 Тага оширса ҳам бизнинг кулиблар ва мтж қатнаша олмасов. Қанчалик осон бўлса бизнинг ДУМБИЛ ларнинг ўйини шунча йўқолиб кетмоқда.

Минбар

Барча блоглар