ФИФА президенти

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЎФА президенти Абдусалом Азизовга "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионига айлангани муносабати билан табрик йўллади.

Ушбу хатда шундай дейилади:

 - Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клубини 2021 йил Ўзбекистон чемпионига айлангани билан табриклашга ижозат бергайсиз. Ушбу муҳим соврин билан клубдаги ҳар бир инсон машаққатли меҳнати, иштиёқ ва садоқати билан ғурурлана олади. Табригимни клубга алоқадар барча инсонларга етказишингиздан мамнун бўлардим. Уларни шундай жамоавий руҳ, эҳтирос ва қатъият билан ишлашда давом этишга чақираман.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар