Франция - Қозоғистон ўртасидаги ўйинда "Андижон" футболчиси ҳам майдонга тушди

Европада ҳам жаҳон чемпионати саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давом эттириляпти. “D” гуруҳидан жой олган қўшнимиз – Қозоғистон терма жамоаси навбатдаги тур доирасида Парижда амалдаги жаҳон чемпиони Францияга қарши майдонга тушди.

Аммо мазкур ўйин Қозоғистон учун қўрқинчли тушга айланди. Клиан Мбаппе (4 та), Карим Бензема (2 та), Адриан Рабьо ва Антуан Гризманнинг голлари эвазига Франция 8:0 ҳисобида Қозоғистонни тор-мор келтирди. Натижада французлар жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

козок3

Эътиборли томони шундаки, Францияга қарши учрашувда Қозоғистон терма жамоаси таркибида айни пайтда “Андижон” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Владислав Васильев ҳам майдонга тушди. У 60-дақиқада Оралхан Омиртаев ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Учрашувнинг 83-дақиқасида эса “Андижон” футболчиси сариқ карточка олди.

Натижада Қозоғистон “D” гуруҳида 8 та ўйинда 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этиб, ғалабасиз ҳолда 3 очко билан охирги – 5-поғонада боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!