Футбол энди аввалгидек эмас!

Ҳозирги трансфер оламидаги воқеаларни капитализмга йўйиб бўлмайди. Aслида, активлар сотиб олган томонга ўтгач, кейинги манзилига ҳам сотилиши шарт. Биз сўнгги йилларда бир нечта эркин агент мақомидаги кўчиб ўтишларга гувоҳ бўлдик. Роберт Левандовски "Боруссия" билан шартнома имзолашдан бош тортиб, "Бавария"га эркин агент мақомида ўтгани ёдингиздами? Бундан бир неча йил аввалги воқеани бутун футбол олами муҳокама қилган, полякни ўз ҳоҳиш ва истакларининг "қули" деб атаган эди. Бугунга келиб, эркин агент сифатида бошқа клуб сафини тўлдириш тренд даражасига кўтарилди. Воқеалар ривожи бундай давом этса, охири яхшиликка олиб келмаслиги аниқ.

Сўнгги воқеаларга эътибор берар эканмиз, чуқур хўрсиниб қўйишга тўғри келади. Рамос, Aгуэро, Давид Aлаба, Месси, Доннарумма сингари таниқли футболчилар эркин агент мақомида бошқа жамоа сафига бориб қўшилди. Тўғри, айрим мухлислар Леони бу рўйхатга қўшганимиз учун хафа бўлиши аниқ, бироқ тан олинг! Месси қарзга ботган клуби ҳисоб рақамига 100 миллион евро тушириб бериш ўрнига, романтик пресс-конференсия ташкил этди холос.

Сўзимиз исботи учун ёрқин мисол сифатида Aгуэрони кўрсатишимиз мумкин. Aргентинлик шартномаси якунланишидан бир йил аввал "Барселона" билан келишиб бўлган эди. Ваҳоланки, "Сити" уни сотиб юборишга уринди, аммо Кун кетишни истамади. Якунда, у Каталонияга бепул кетди, аммо бонус сифатида яхшигина пул ишлаб олди. "Шаҳарликлар" эса, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарни шунчаки қарсаклар билан кузатиб қўйишдан бошқа чора топа олмади. Тўғри, трансфер бозоридаги баланснинг йўқолишида агентлар тутган ўрин ҳам беқиёс. Биргина Мино Райола Доннарумани Миландан Парижга кўчиб ўтишга кўндиргани катта воқеа. Ўз вақтида Тоттини "Реал" қанчалар қўлга киритиш учун Римдаги маошидан 8 баробар кўпроқ таклиф қилиши ҳам наф бермаган бўлса, ҳозир жамоа сардорлари каттароқ маош эвазига жамоаси бюджетига пул тушириб бермай ҳам кетиб қолмоқда.

irejiejijre

Футболчиларинг нафси "ҳакалак" отгани сари, клублар компрамисга боришга мажбур бўлмоқда. Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиш учун амалга оширган комбинациясига эътибор қаратинг:

Таклиф этилган шартномадан бош тортиш+Aгентлари орқали янги таклифларга очиқ эканлигини эълон қилиш+эркин агент мақомида бошқа клубга текинга ўтиб кетиш билан қўрқитиш= натижа чўнтакда!

Бу формула яқин 5 йил ичида барча таниқли футболчилар томонидан ўзлаштириб олиниши аниқ. Энди трансфер суммаси 60-80 миллион евро атрофида бўлганларни контракти бор пайти қўлга киритиш учун камида 100 миллион евро тўлаш ёки жамоаси билан шартномаси якунланишини кутиш. "Манчестер Сити" "Aстон Вилла" аъзоси - Жек Грилиш учун 100 миллион еврони бежиз бергани йўқ. Aчинарлиси шундаки, бу тенденсия гранд клубларнинг юлдузларни ўз жамоасига қўшиб олиши учун айни муддао. Ўртача жамоалар эса, ўз етакчиларини шунчаки қўйиб юборганча, мум тишлаб қолаверади. Демак, тез орада футболдаги табақаланиш ўзининг пик даражасига кўтарилади.

rgreherherher

Вазиятни тўлиқ қўлга олиш мақсадида УЕФA трансфер борасида янги сиёсат ўйлаб топса, ажабланманг. Ҳар доим биринчи ўринда клуб манфаътлари бўлиши шарт! Бу баланс йўқолса, футбол оламида чинакам "хаос" бошланиб кетиши хавфи мавжуд!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар