Футбол қироли нега касалхонага ётқизилди?

Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле касалхонага ётқизилди. Бироқ, унинг саломатлигида хавотирли ҳеч қандай нарса йўқлиги маълум бўлди.

"Болалар, мен яхшиман, соғ-саломатман. Мен оддий текширувга бордим, пандемия туфайли буни аввалроқ қила олмадим", - деб ёзган Пеле ўз твиттер саҳифасида.

80 ёшли футбол қироли тарихда учта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади.

Пеле "Сантос" клуби билан у икки маротаба қитъалараро кубокни қўлга киритган. Бу эса ҳозирги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан олдинги турнир ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар