Футзал. Жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчиси пенальтилар сериясида аниқланди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Португалия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгани боис, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Экстра таймларда ҳар икки жамоа маротабадан дарвозаларни ишғол этди ва бош ҳакам томонларни пенальтилар сериясига таклиф этди. Унда португаллар 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди уларга ҳал қилувчи беллашувда Аргентина терма жамоаси рақиблик қилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!