Футзал. Ўзбекистон – Гватемала (матнли трансляция)

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг дастлабки туридан ўрин олган Гватемалага қарши ўйини бошланади. Баҳсни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

0. Учрашув якунланди. Афсуски, сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган гол эвазига терма жамоамиз мағлубиятга учради.

1. ГОЛ! Сўнгги сонияларда бурчак зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

1. Рақиб футболчиси очиқ дарвозага тўпни кирита олмади.

1. Ўйин давом эттирилади.

1. Пенальти йўқ. Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.

1. Дарвозамиз томон пенальти белгиланиши мумкин. Рақиб футболчиси жарима майдони ичида йиқтилди. 

2. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Узоқ давом этган ҳужум гол билан якунланди. Чориевнинг зрбасини рақиб футболчиси ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди.

3. Чориевнинг зарбасини дарвозабон юзи билан қайтарди.

4. ВУУУУУУУҲ! Комбинациядан сўнг Нишонов дарвоза томон зарба йўллади. Кучли бироқ ноаниқ!

5. ГОООООООООООЛ! Яна Ропиев. Чиройли комбинацияни Ихтиёр гол билан якунланди. Уйғонамиз йигитлар

6. Баҳодир Аҳмедов йигитлардан фаолликни сўрамоқда.

8. Машраб Одиловнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб футболчиси қайтарди. 

9. Нишоновнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.

10. СЕЕЕЕЕЙВ! Рақиб посбони Нишоновнинг кучли зарбасини қайтаришга эришди. Бугун ушбу посбон жамоасининг жонига оро кирмоқда.

11. Чориевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтди. Кейинги зарбани эса дарвозабон ушлаб олди.

12. Жўраев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

13. Термамизда қулай имконият бўлиши мумкин эди, аммо икки футболчимиз бир-бирини тушунмай қолди. Якунда дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

14. Уолтер Энрикес огоҳлантирилди.

14. Нишоновнинг узатмаси жамоадошига етиб бормади.

15. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Ихтиёр Ропиев узоқ масофдан дарвозага михлаб қўйди.

15. Рақиб посбонидан сейв. Ропиев қийин вазиятда дарвозага зарба йўллади, аммо Лестер Аревало тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Ропиевнинг зарбасини Ҳамроев дарвозага тўғрилаб қўйолмади

16. Акбар Усманов қоида бузганлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

16. Бу сафар Анасхон Раҳматов қоида бузди. Футболчиларимиз жуда асабийламоқда

17. Аутдан узатилган тўпни рақиб футболчиси узоқ масофадан дарвозага йўллади. Умаровдан сейв

18. ГОЛ! Сандовал Марвин дублга эришди. Футболчиларимиз осонликча уни ўтказиб юборди ва навбатдаги голни ўтказиб юборди

19. Ҳамроев фол ишлатди

20. Ҳамроевнинг узатмасидан сўнг Чориевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига йўл олди

20. Иккинчи тайм бошланди!

0. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Гватемала термаси 3:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

1. ЗАРБАААА! Сўнгги сонияларда Нишоновнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Алай Александрнинг кучли зарбасини Умаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Раҳматовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

3. Ўйингоҳда Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар тинимсиз вакилларимизни қўллаб-қувватламоқда.

4. Термамиз бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга.

5. Ҳимоядан туриб, ҳужумга тўп узатилди. Афсуски, Ҳамроев ета олмади.

6. ВУУУУҲ! Умаров бу сафар бизни голдан қутқарди.

7. Патрик Руизнинг зарбаси Раҳматовга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

7. Фоллар бўйича ҳисоб тенглашди. Анасҳон рақибига нисбатан қоида бузди

8. Раҳматов бир рақибини ортда қолдириб, зарба йўллади. Дарвозабон бу сафар ҳам қайтарди.

9. Гол инобатга олинмади. Ҳужум бошида Чориев қўполлик ишлатганди.

9. Челенж олинди. Кутамиз...

9. Ропиевнинг голи инобатга олинмади. Гол бўлишидан аввал қоида бузилди деб топилди

9. Ропиевнинг ерлатиб йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

10. Чориев жамоадошларини тинчланишга чақирмоқда. Олға йигитлар

10. Акбар Усмановнинг узоқ масофдан йўллаган кучли зарбаси анча баланд кетди.

11. Рақиб футболчиси жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ!

12. Терма жамоамизнинг ҳужумлари якунланмай қоляпти. Рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилмоқда.

13. ГОЛ! Алан икки футболчимизни ортда қолдириб кучли зарба билан орадаги фарқни яна биттага оширди

14. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Диёр Ропиев ҳисобни қисқартирди. Футболчимизнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

15. ГОЛ! Сандовал Марвин узоқ масофадан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

15. Ҳамроев ноқулай позициядан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ!

16. ГОЛ! Афсуски, терма жамоамиз гол ўтказиб юборди. Гол муаллифи Фернандо.

17. Фернандо баҳсдаги илк фолга сабабчи бўлди

18. Вакилимизнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозабон учун қийинчилик туғдирмади.

18. Ҳамроевнинг Чориевга йўллаган узатмаси бироз кучли чиқди. Акс холда гол кўришимиз мумкин эди.

19. Рақиб футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.

20. Учрашув бошланди. Тўпни Гватемала терма жамоаси ўйинга киритиб беради.

 Ўзбекистон Республикаси мадхияси янграмоқда

 Терма жамоамиз бугунги ўйинда "кўк" рангдаги либосларда ҳаракат қилади.

 Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар