Футзал. Ўзбекистон - Россия: Россия яна ҳисобда олдинга чиқиб олди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган Россияга қарши ўйини бошланади. Баҳсни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

Ўзбекистон - Россия 2:4

1. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлдик.

2. Россия термаси босини оширмоқда.

4. Ропиевнинг жамоадошига узатган тўпи бироз кучли чиқди

5. ГОЛ! Ниязов яна ўз номини таблога ёздириб қўйди.

5. ГОЛ! Артём Ниязов Россия терма жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

6. Равшан Элибоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

6. Раҳматов фол ишлатди.

7. Ромуланинг зарбасини Элибоев қайтарди. Кейинчалик рақиб футболчиси яна зарба берди. Бу сафар ҳам Элибоев!

9. Ҳужумга ўтиб кетаётган Ропиев тўхтатилди.

10. Абрамович огоҳлантирилди.

12. ГООООООООООООООЛ! Машрабжон Акбар Усмановнинг унинг зарбасини дарвозага тўғрилаб қўйди. Ҳисоб тенглашди дўстлар!

12. Равшан Элибоев зарба йўлини кўрмасдан туриб тўпни қайтарди. Бўларкан-ку бизнинг дарвозабонлар ҳам сейв қилса!

14. Ропиевр Россия термасининг ҳужумини марказда бузди. Кейинчалик хавфли вазият бўлиши мумкин эди, бироқ Асадов зарба бера олмади.

16. Элибоев жамоамизни муқаррар голдан қутқарди.

17. Усмоновнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан эса фойдалана олмадик

19. ГОООООООООООООООООЛ! Даврон Чориев супер гол уриб ҳисобни қисқартирди. Унинг зарбасини дарвоза тўсинига тегиб кириб кетди. Олға йигитлар!

20. Иккинчи тайм бошланди!

0. Биринчи тайм якунланди. Термамиз ҳозирча мағлуб бўлмоқда.

1. Даврон Чориев яна бир имкониятни йўққа чиқарди. Кейичанли у рақиб футболчисини йиқитди.

2. Россия терма жамоасининг чиройли ҳужумини Элибоев бузди. Қойил Равшан!

4. Термамиз олдинга ўтмоқда, бироқ рақиб футболчилари умуман имкон бермаяпти

6. ВААЙ! Чориев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон қайтарди

7. Ўзбекистон терма жамоаси тайм-аут олди.

8. Анасхон Раҳматовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

9. ГОЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Ниязов орадаги фарқни яна биттага оширди

9. Ҳужумчни тўхтатиб қолганлиги учун Чориев огоҳлантирилди

10. ГОЛ! Робиньо учрашувда ҳисобни очди. Раҳматовни ортда қолдирган футболчи дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлади

11. Усмановнинг узатмаси ноаниқ чиқди. Раҳматов уни тушунмай қолди.

12. Афанасевнинг бу сафарга зарбасини ҳам Равшан Элибоев қайтарди. Термамиз ҳимояланмоқда

13. Афанасевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

14. Абрамовнинг зарбасини дарвозабони қайтарди. Ажойиб сейв!

14. Ҳаводан узатилган тўпни Элибое эгаллаб олди.

15. Акбар Усмановга нисбатан Абрамов қоида бузди.

16. Терма жамоамиз футболчиси қўполлик ишлатди.

17. Чориев жамоамизнинг тезкор қарши ҳужуми давом эттира олмади.

18. Элибоев дарвозаси томон Чишкала икки бор зарба йўллади. Ҳар иккиси ноаниқ.

19. Илк сониялардан рақибларимиз фаолроқ кўринмоқда.

20. Учрашув бошланди!

0. Бугунги ўйин қаҳрамонлари паркетга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар