Фьюрининг навбатдаги жанги you tube блоггер Жек Полга қарши бўлиши аниқ бўлди

  • 18 октябрь, 2021, 10:45
  • 0
  • Бокс

Сўнги вақтларда бир қанча юлдузлар ўзларини бокс шоуларида синаб кўрмоқда. Шулардан энг таниқлиси бўлган you tube блоггер Жек Пол навбатдаги жангини Тайсон Фьюрининг укаси Томми Фьюрига қарши ўтказиш борасида келишувга эришди. Ҳозирда жанг бўлиши 99 фоизга аниқ бўлган. Ушбу баҳс бўйича расмий ишлар олиб борилмоқда ва тез орада эълон қилинади.

Томми Фьюри профессионал боксдаги фаолияти давомида 7 та жанг ўтказган ва барчасида ғалабага эришган (4 таси нокаут билан). У охирги марта ветеран Энтони Тэйлорни очколар ҳисобида мағлуб этган эди.

Жек Пол эса бу борада 4 та кўргазмали жангда иштирок етиб, мағлубият нималигини билмай келмоқда (3 таси нокаут билан). У сўнги жангида собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудлидан очколар ҳисобида устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!