Гадоев антиқаҳрамонга айланди
Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган К Лига-2 да 14-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев фаолият олиб борадиган “Тэджон Ситизен” клуби ўз майдонида “Гвангю”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Гадоев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 51-дақиқада ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бу вақтда беллашувда ҳали ҳисоб очилгани йўқ эди.
85-дақиқада Ким Сен Сеоп мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлсада, ғалабани ушлаб қолиш уларга насиб этмади. Жамоа ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда 2 та гол ўтказиб юборди ва аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бугунги натижадан сўнг “Тэджон” жамғарган очколар сони 16 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
К Лига-2. 14-тур
“Тэджон Ситизен” – “Гвангю” 1:2.
Фикрлар