Гандбол: аёлларимиз ЖЧга тайёргарликни Россияда олиб боришмоқда

Хабарингиз бор, жорий йил 1-19 декабрь кунлари Испанияда гандбол бўйича аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мундиалга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш мақсадида юртимиз аёллар гандбол терма жамоаси машғулотларга зўр бермоқда.

Шу мақсадда, Зинаида Пенкова бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг 18 октябридан Россия Федерациясининг Тольятти шаҳридаги “Олимп” спорт мажмуасида ўқув-машғулотлар йиғинига киришди. Спортчиларимизнинг ушбу ўқув-машғулотлар йиғинини юқори савияда ташкил этишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Машғулотлар жараёнида асосий эътибор миллий терма жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолатини оширишга қаратилган. Шу боис аёлларимиз кўпроқ бассейнда ва тренажёр залида ишлаб, ўзларининг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор беришмоқда. Қолаверса, назарий машғулотлар ҳам олиб борилаяпти.

Шу билан бирга спортчиларимиз шу кунга қадар Толятти ва унга ёндош шаҳарларнинг “Лада”, “Олимп”, “Самара”, Олий спорт маҳорати Олимпия мактаби, гандболга ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернат каби 10дан ортиқ жамоаларга қарши назорат-синов учрашувларида майдонга тушишди.

Мазкур йиғин 11 ноябрга қадар давом этади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар