Гаттузо АПЛ грандини бошқариши мумкин

Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Женнаро Гаттузо "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлиши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” дастлаб “Рома”нинг собиқ устози Паулу Фонсека билан келишувга эришган, аммо якунда шартнома барбод бўлган.

Романонинг таъкидлашича, гап солиқлар ҳақида кетмоқда. Италияда Фонсека солиқ имтиёзларига эга эди, аммо улар Буюк Британияда амал қилмайди. "Тоттенхем" бу фарқни тўлдирмоқчи эмас эди, шунинг учун музокаралар муваффақиятсиз тугади.

Энди "Тоттенхэм" Женнаро Гаттузо билан музокаралр ўтказмоқда. Айтиш керакки, италиялик мутахассис бугун "Фиорентина" билан шартномани бекор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)