Германия терма жамоаси аъзоси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Леверкузеннинг "Байер" клуби ва Германия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жонатан Та фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Альберт Вайсснинг хабар беришича, 25 ёшли футболчига "Зенит" жиддий қизиқиб қолган. Питерликлар бу борада "Арсенал" билан рақобатлашишга тайёр.

Айтиш лозимки, "канонирлар" Та учун немис клубига 20 миллион евро тўлашга тайёр.

Жонатан ўтган мавсум "Байер" сафида жами 35 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Доришунослар" эса мавсумни 6-ўринда якунлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)