Гранд клубга айланаётган “Ньюкасл”га жамоани чемпион қиладиган мураббий келади

Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтган “Ньюкасл” қисқа муддатда Англия премьер-лигасининг гранд клубларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, клубнинг янги хўжайинлари жамоани чемпион қилишга қодир тажрибали мураббий қидирмоқда. Биринчи навбатда, жамоани бошқариш учун асосий номзод сифатида ишсиз юрган Антонио Конте эътироф этилмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган тажрибали мутахассис Милан клуби мутасаддилари билан трансфер сиёсати бўйича тил топиша олмагани учун А Серияни тарк этганди.

Контега “Ньюкасл”дан ташқари, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқаётган эди.

“Ньюкасл” бош мураббийлигига номзодлар орасида Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррард каби яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузлари ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)