Грандлар орзусига айланган тўпурарнинг трансфер нархи эълон қилинди

Кейинги йилларда жаҳон футболига бир неча ҳужумкор футболчиларни етказиб берган “Зальцбург” клуби яна бир тўпурарни тарбиялади. Бу жамоа сафида порлай бошлаган Карим Адейеми айни пайтда Европанинг гранд клублари орзусига айланган.

“Зальцбург” ёш ҳужумчи трансферидан пул ишлаб олишга қарши эмас. Улар ёш истеъдод эгасини 30 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Германиялик футболчи таклифлар кўплигига қарамай, фаолиятини ўз мамлакатида давом эттиришни истаяпти. Айни пайтда Австрия чемпионатида тўп тепаётган Карим 16 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!