Гризманн "Атлетико"да ўзига рақам танлади

“Атлетико” Мадридга қайтган ҳужумчи Антуан Гризманн ўзига рақам танлади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, франциялик футболчи 8-рақамни олган.

Айтиш керакки, Гризманн 2014-2019 йилларда ҳам “матрасчилар” шарафини ҳимоя қилган. Ўшанда у 7-рақамда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Антуанни кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!