Гризманн ва Дембеленинг қилмиши “Барса”га “тарсаки” бўлди

“Барселона” ҳомийси Rakuten компанияси асосчиси Хироси Микатани жамоа ҳужумчиси Антуанн Гризманн ва ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг қилмиши туфайли клубга расмий эътироз билдирди.

Бу икки футболчи 2019 йили клубнинг саёҳати давомида меҳмонхонада хизмат қилаётган осиёлик ходимлар устидан кулиб, ҳазиллашгани маълум бўлди. Интернетда Гризманн ва Дембеленинг қилмиши акс этган видео тарқалиб кетди.

- Клуб ҳомийси ва турнир ташкилотчиси сифатида “Барселона” футболчилари ирқчиликка йўл қўйганидан афсусдаман. Энг асосийсий, биз “Барселона” фалсафасини маъқуллаймиз ва унга ҳомийлик қилаётганимиз боис, бунақа номаъқбул ишларга йўл қўйиб бўлмайди. Биз клубга расман эътироз билдирамиз ва бу борада изоҳ талаб қиламиз, - деди Микатани.

Маълумки, Rakuten компанияси “Барселона”га йилига 70 миллион евро миқдорида ҳомийлик пули тўлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)