Гризманнинг трансфери Дембеленинг келажагини ўзгартириши мумкин

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Усман Дембеленинг келажаги ёзги трансферлар мавсумидан сўнг маълум бўлади.

“Кўк-анор ранглилар” раҳбарияти футболчининг келажаги борасида “Атлетико” хужумчиси Антуан Гризманн билан шартнома имзолаганидан сўнг, қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде 21 ёшли Дембелени кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишини хоҳлаяпти.

Мundodeportivo.com нашрининг хабар беришича, хавбек “Барса”ни тарк этишга рози.

Маълумот учун, Усманга “Ливерпуль” ва ПСЖ катта қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!