Гвардиола “Барса” футболчисини атиги 500 мингга сотиб олмоқчи

Хосеп Гвардиола собиқ жамоаси – “Барселона” тарбиялаган Нико Гонсалесни Англияга олиб келмоқчи.

“Шаҳарликлар” 19 ёшли ярим ҳимоячини 500 минг еврога сотиб олишга тайёр. Нико ёш бўлишига қарамай, “Барселона” таркибида мунтазам майдонга туша бошлади. У жорий мавсумда барча турнирларда саккизта учрашувда иштирок этди.

Гонсалеснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)