Гвардиола

"Барселона"да юзага келган жиддий молиявий муаммолар фонида клуб ёзги трансфер ойнасида франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга қараганда, Гризманн келажак фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Унга “Манчестер Сити”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Шахсан жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола унга бу борада мурожаат қилгани айтилмоқда.

Айни пайтда "шаҳарликлар" Серхио Агуэро кетганидан кейин унинг ўрнига муносиб ҳужумчи қидирмоқда. Харри Кейн манкунианликлар учун устувор вариант, аммо "Тоттенхэм"нинг юқори талаблари ушбу трансфер эҳтимолини пасайтириши мумкин.

30 ёшли Гризманн ўтган мавсум Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 13 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)