Гвардиола бебош шогирдини кечирди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа юлдузи Раҳим Стерлингга муносабатини ўзгартирди.

Англиялик ҳужумкор футболчи устози билан  ўртага совуқчилик тушгани боис анчадан бери жамоани тарк этишга ҳаракат қилаётган эди. Бироқ вазият ўзгарди.

Клуб хўжайинлари яна бир истеъдоли футболчидан айрилмаслик учун Стерлингга янги шартнома берадиган бўлди. Испаниялик мураббий ҳам бу ўйинчининг жамоада қолишига қаршилик билдирмайди.

Раҳим Стерлинг жорий мавсумда барча турнирларда 25 та учрашувда иштирок этиб, тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×