Гвардиола Куманнинг истеъфосига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола Рональд Куманнинг "Барселона" бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди.

"Барчамиз (мураббийлар) жамоадаги келажагимиз натижаларга боғлиқ эканини жуда яхши тушунамиз. Ҳеч ким яхши натижасиз ўз лавозимида қола олмайди. Бизга ўйин натижаларига кўра баҳо беришади. Куман менинг дўстим, унга энг яхши тилакларимни тилайман", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни “Барселона” сафарда “Райо Вальекано”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бергач, Каталония клуби раҳбарияти нидерландиялик мутахассисни истеъфога чиқарди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Куман ўрнига "кўк анор ранглилар"ни Қатарнинг "Ал-Садд" жамоасига устозлик қилаётган Хави келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!