Гвардиола ўз шогирдининг "Барса"га ўтиши мумкинлигига ишора қилди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона"нинг Рахим Стерлингга қизиқаётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Тўғрисини айтсам, менда бу борада аниқ маълумотлар йўқ. Шундай бўлсада, "Барселона" футболчиларимиздан бирини қўлга киритмоқчи бўлса, улар буни амалга оширишларига шубҳам йўқ. 

"Барса" нима бўлган тақдирда ҳам жозибадорлигини сақлаб қолмоқда", - деди испаниялик мутахассис "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, аввалроқ Рахим қишки трансферлар ойнасида "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар чиқаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!