Гвардиола: Роналду 75 ёшида ҳам гол уради

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ашаддий рақиб  - “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

- Роналду умр бўйи гол урадиган ҳужумчи. У 75 га кирганида ҳам тўп кирита олади. Ўшанда у фаолиятини тугатган бўлади, бироқ дам олиш жараёнида, барбекю пишираётганда футбол ўйнаб, гол уради.

Роналдунинг “Юнайтед”га қайтгани Англия премьер-лигаси учун фойда. “Манчестер Юнайтед” ва Роналду бир-бири учун яратилгандек. Бу яхши ва олдин ҳам шундай бўлган, - деди Хосеп Гвардиола.

Англия премьер-лигасининг 11-турида Манчестернинг икки клуби ўзаро тўқнаш келади. Баҳс 6 ноябоь куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар