Гвардиола “Сити” курашдан чиққанини эълон қилди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн учун курашдан чиққанини тан олди. Аввалроқ, “шаҳарликлар” англиялик тўпурар учун 100 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олгани айтилганди.

- Бугунги кунда айтилаётган нархга ҳужумчи олмоқчи эмасмиз. Бизда бу трансферни амалга ошириш имкони йўқ. Ҳамма клублар қатори молиявий қийинчиликни бошдан ўтказяпмиз.

Таркибимзда Габриэль Жезус ва Ферран бор ва улар ўз позициясида ажойиб ўйнаяпти. Қолаверса, академиямизда ҳам истеъдодли футболчилар етишиб чиқмоқда. Келаси мавсум учун қимматбаҳо футболчи олмаймиз, - деди Гвардиола.

Ҳозирча, Ҳарри Кейнни фақатгина “Барселона” олмоқчи. 28 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда 49 учрашувда  майдонга тушиб, 33 гол урди ва 17 голли пас узатди. Унинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмига давом этади.

 “Барса”га Месси керакмасми? Каталонияликлар 100 млн фунтдан қиммат турадиган суперҳужумчи оляпти!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)