Гвардиола супертрансферга бел боғлади

The Athletic нашрининг хабар беришича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Клуб раҳбарияти бу талабни қондириш учун “Боруссия” ҳужумчиси Эринг Холандни трансфер қилмоқчи.

Норвегиялик ҳужумчи Испания чемпионатига йўл олмоқчи. Бироқ, унинг молиявий талабларини қондириш “Реал”га ҳам, “Барселона”га ҳам оғирлик қилади. Мадридликлар биринчи навбатда Килиан Мбаппе трансферига эътибор қаратади. Каталонияликлар эса молиявий инқироздан чиқа олгани йўқ.

Агар Хосеп Гвардиола жамоаси Эрлингни қўлга кирита олмаса, бор эътибор “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн трансферига қаратилади.

Гвардиола шогирдлари Англия премьер-лигасида чемпионликни ҳеч кимга бермаётган бўлса-да, испаниялик мутахассисга Европа Чемпионлар лигаси бош соврини ҳамон армон бўлиб қолмоқда. Буни амалга ошириш учун унга тўпурар ҳужумчи керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×