Гвардиола яна бир шогирди билан хайрлашишга мажбур

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Барселона”га ўтиб кетган Ферран Торресдан кейин яна бир ҳужумкор футболчи Раҳим Стерлингни ҳам қўйиб юборишга мажбур.

The Mirror нашрининг хабарига кўра, англиялик ўйинчи клубни тарк этишни истаяпти. Клуб мутасаддилари Стерлингни қолишга кўндирмоқчи, бироқ Раҳим қарори қатъий эканини таъкидламоқда.

Раҳим Стерлингни “Манчестер Сити” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Хосеп Гвардиола бу ўйинчига ўзи истаганчалик ўйин вақти тақдим этмаяпти. Шу боис, Стерлинг бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!