Гвардиола янги олган футболчисини сотадиган бўлди

“Манчестер Сити” қишки трансферлар ойнаси очилиши билан марказий ҳимоячи Натан Акени сотиб юборишга ҳаракат қилади.

“Шаҳарликлар” 26 ёшли футболчини бир йил муқаддам “Борнмут”дан 45,3 миллион еврога харид қилганди. Тажрибали ҳимоячи ҳарчанд уринмасин бош мураббий Хосеп Гвардиола ишончини қозона олгани йўқ.

Акенинг ўзи ҳам унга етарлича ўйин амалиёти тақдим этадиган бошқа клубга ўтишга рози. Чунки Натан “Манчестер Сити”даги вазият туфайли Нидерландия терма жамоасидаги жойидан айрилиб, 2022 йилги жаҳон чемпионатидан қуруқ қолишдан қўрқмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар