Гётце фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Liverpool Echo нашри.

Манбада ёзилишича, “Лион” аъзоси Набиль Фекир билан “қизиллар” келишувига эриша олишмади ва инглизлар янги футболчи қидиришда давом этмоқда. Гётце аввалроқ “Ливерпуль” устози Юрген Клопп билан Дортмунд жамоасида бирга фаолият олиб борган.

Шунингдек, Гётценинг хизматларига “Арсенал”, “Эвертон” ва “Вест Хэм” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!