Ҳаким Фузайлов "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб номи энди "Нурафшон" эмас!

“Динамо”ни Суперлигага олиб чиққан тожикистонлик Ҳаким Фузайлов куни кеча истеъфога чиқарилганди. Лекин унинг ишсизлиги узоқ давом этмади. Боиси, ушбу мутахассис энди “Бухоро” клуби бош мураббийи лавозимида ишлайди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун “Бухоро” клуби анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят турзим ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маъсул ходими ҳамда вилоят турзим ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исмоил Мирзаев иштирок этишди.

Йиғилиш давомида “Бухоро” жамоасига бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Ҳаким Қаюмович Фузайлов тайинланди. Мураббийлик фаолиятини айнан “Бухоро”да бошлаган Ҳаким Қаюмович олдига, янги мавсумда Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди”, - дея ёзмоқда, “Бухоро” матбуот хизмати.

Бундан ташқари, жамоа номи яна “Бухоро” дея номланадиган бўлди. Мазкур йиғилишда мутасаддилар айнан шундай қарорга келишди. Хабарингиз бўлса, клуб “Нурафшон”га ўзгартирилганди, аммо раҳбарият яна аввалги номига қайтишни афзал кўрдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/12/2021 15:53
Тўғри бўлибди. Нурафшон энди Тошкент вилояти маркази. Бу асли Усмон Тошевнинг ташаббуси билан Нурафшон бўлганди. Тошев кетди Бухоро номи яна қайтди бу албатта яҳшиликка бўлсин илоҳим.
Tolibov Oʻktam
18/12/2021 13:31
Kimga foyda