Ҳакими ўзига зўр жамоа танлади

ПСЖ ўз таркибига юлдузларни жалб қилишни давом эттирмоқда. Катта эҳтимол билан Маурисио Почеттинонинг янги шогирди Ашраф Ҳакими бўлади.

Манбаларнинг хабар берича, парижликлар марокашлик қанот ҳимоячиси учун 60 миллион евро тўлашга розилик берган. Бундан ташқари, яна 10 миллион евро бонус сифатида тақдим этилади.

Ашраф Ҳакими ПСЖ билан беш йиллик шартнома имзолашга келишиб олган. Ҳимоядаги мустаҳкам ўйини ва еттита голи билан “Интер”нинг Италия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган футболчи келаси ҳафта ПСЖ клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши кутиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар