Ҳамиджон Актамов "Қизилқум"нинг мағлубияти ҳақида қандай фикрда?

“Машъал” – “Қизилқум” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов мағлубият сабаби ҳақида гапирди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейман? Муҳим ўйин эди, “Машъал” учун ҳам, биз учун ҳам. Биринчи таймда яхши ўйнаб тургандик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Сабабини билмадим. Яна нима қилиб бериш керак? Биз ҳамма шароитни яратиб берганмиз. Балки бутун мавсум давомида битта таркиб ўйнагани учун чарчаб қолишдими, билмадим. Узр сўрайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!