Ҳарри Кейн келажагига ойдинлик киритилди

“Тоттенхэм” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида жамоа етакчиси Ҳарри Кейнга қандай таклиф бўлишидан қатъи назар уни қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Ҳужумчининг жамоадан кетиш истаги ва “Манчестер Сити”нинг 100 миллион фунтлик таклифи ҳам клуб хўжайини Даниэль Левининг фикрини ўзгартира олгани йўқ.

Энди Ҳарри Кейн яна бир йил сабр қилишига тўғри келади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар “Тоттенхэм” келаси мавсум якунида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, ўшанда Кейннинг трансферини амалга ошириш учун кичик имконият вужудга келиши мумкин экан.

Моҳир тўпурарнинг лондонликлар билан битими 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Ҳарри Кейнга “шаҳарликлар”дан ташқари “Барселона” ҳам харидор бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар