Ҳаваскор ММА бўйича ўтказилган Марказий Осиё чемпионати якунланди. Натижалар билан танишинг!

  • 10 октябрь, 2021, 19:57
  • 0
  • MMA

Кеча Нукус шаҳрида старт олган, ҳаваскор ММА бўйича CAMMAC турнири доирасидаги Марказий Осиё чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди. 

Қувонарлиси, 7 нафар вакилимиз финал босқичида иштирок этди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди. 

Жумладан, -56.7 кг вазн тоифасида Жамшидбек Тиллабоев, -65.8 кг вазнда Шукуржон Рустамов, -77.1 кгда Мунис Мўминжонов, -83.9 кг вазнда Зокиржон Мамарасулов, 93 кгда Ҳусанбой Раҳимов, -120.2 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Раҳимов ҳамда +120.2 кгда Ихтиёр Холмуродов рақибларини мағлуб этиб, илк бора ўтказилган ҳаваскор ММА йўналишидаги Марказий Осиё чемпионлигини қўлга киритдилар.

Шунингдек, -52.2 кгда Одил Сайфиддинов, -65.8 кгда Фаррухжон Олимжонов, -70.3 кгда Далер Юлдашев, -77.1 кгда Азизжон Ғуломҳасанов, -83.9 кгда Ахмет Сметуллаев, -93 кгда Илёс Комилов, -120.2 кгда Файзулло Махамматов, +120.2 кг вазн тоифасида эса Ҳакимжон Исмолов бронза медалига эга чиқди ва шу тариқа 7 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан Қозоғистон терма жамоаси банд этди. Кучли учликдан эса, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Тожикистон терма жамоаси ўрин олди. 

Мазкур чемпионатнинг энг яхши жангчиси дея, +120 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган, Ихтиёр Ҳолмуродов топилди.

Энг яхши ҳакамга аталган соврин эса, Дадахон Ҳасановга насиб этди. Шу тариқа илк бор ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!