Ҳайдалган мураббий “Манчестер Юнайтед”ни қутқармоқчи

“Ньюкасл” саудиялик инвесторлар ихтиёрига ўтганидан кейин бош мураббийликдан истеъфога чиқарилган Стив Брюс “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тайёрлигини билдирди.

Манчестерликлар доимий бош мураббий танлашда шошилмоқчи эмас ва айни пайтда улар мавсум охиригача жамоани ўйинларга тайёрлайдиган мутахассис қидирмоқда.

Стив Брюс эса, “Манчестер Юнайтед”ни бу вазиятдан олиб чиқиб кетишига ишонмоқда ва унга жамоани беришларини сўраяпти.

Таъкидлаш жоизки, “Ньюкасл” раҳбарияти Стив Брюсни жамоа жорий мавсумда хавфли ҳудудга тушиб қолгани учун ишдан бўшатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!