Ҳайитмурод Шерқўзиев ҳам медаллар учун стартга чиқади!

Ҳозиргина пара каноэ бўйича VL-3 классида эркаклар ўртасида 200 метрга ярим финал спринт пойгалари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев 51.450 сония вақт билан маррага 2-ўринда етиб келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳайитмурод Шерқўзиев иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 07:56 да бошланади. Ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!