Ҳаёт ё мамот. Ўзбекистон бугун Миср билан ўйнайди

Бугун Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати давом эттирилади. 

Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 3-турда Миср термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да ўтказилади. Гуруҳдаги сўнги учрашувда термамиз тўлиқ оқ рангли формада майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2-турда Россияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Миср эса Гватемала устидан 6:3 ҳисобида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!