Ҳужумчи сирни очмади

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Польшалик ҳужумчига харидор бўлаётганлар орасида “Реал” ҳам бор.

Левандовски “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан учрашганини тан олди.

- Ҳа, мен Перес билан бир неча маротаба суҳбатлашдим. Бироқ, нима ҳақида гаплашганимизни айта олмайман. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки, айни пайтда бор эътиборимни “Бавария”даги иштирокимга қаратгандим. Ҳозир фақат Мюнхен клуби ҳақида ўйлаяпман, - деди Левандовски.

Левандовски янги мавсумни ҳам зўр ўтказмоқда. У Бундеслигада бешта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига еттита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!