Ибрагимович 2 ойга сафдан чиқди

"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович чап тиззасидан артроскопик жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ҳозирча “россонерилар” 39 ёшли футболчининг қачон соғайиб сафга қайтишини маълум қилишмаяпти. Бироқ, Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, Златаннинг сафга қайтиши учун 2 ой муддат талаб этилади. У август ойи ўрталарида жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович айнан мана шу жароҳати сабаб Швеция терма жамоаси билан “Евро-2020”га бормади.

Златан жорий мавсум “Милан” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 17 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар