Ибрагимович абадий ўйнай олади

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли швециялик шогирди - Златан Ибрагимович ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

39 ёшли ҳужумчи айни дамда жароҳатидан тикланишининг сўнгги босқичини ўтказмоқда.

“Златан ҳали узоқ вақт порлай олади, демоқчи эмасман. Лекин мен кўрганларим ва унинг иштиёқига асосланиб айтаманки, Ибрагимович абадий ўйнай олади.

Шундай бўладики, баъзи ўйинларга у юз фоиз тайёр бўлмайди. Аммо Златаннинг иштиёқи чексиз. У ўз ишини яхши кўради”, - деди Пиоли.

“Россонерилар” бош мураббийининг қўшимча қилишича, Златан бугун бўладиган "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)