Ибрагимовичнинг дубли

Италия чемпионати 13-турида "Фиорентина" ҳамда "Милан" жамоалари ўзаро дуч келди. Ушбу баҳсда майдон эгалари рақибдан 4:3 ҳисобида устун келди. 

Флоренцияликлар сафида Дункан ва Риккардо биттадан гол урган бўлса, Влахович дубль қайд этди. "Милан" сафида эса Ибрагимович Душан сингари дублни расмийлаштирди. Бундан ташқари, ўйин якунига яқин Венути ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.  

32 очкога эга миланликлар бугунги мағлубиятдан сўнг ҳам А Серия турнир жадвалида 2-ўринда қолди. Очколарини 21 тага етказиб олган "Фиорентина" 6-поғонага кўтарилиб олишга муваффақ бўлди.  


Фиорентина

  • Альфред Дункан 15'
  • Риккардо Сапонара 45'
  • Душан Влахович 60', 85'

А Серия 13-тур

21/11/2021, 00:45

4
:
3
Тугади

Милан

  • Златан Ибрагимович 62', 67'
  • Лоренцо Венути 90' (автогол)

Стадион: Artemio Franchi, Firenze 32567 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)