Иброҳимович ўз хизматларини ПСЖга таклиф қилди

“Милан”нинг бугунги кундаги энг машҳур ҳужумчиси Златан Иброҳимвич “Adrenalina” деб номланган автобиография асарида ўтган ёз ўз хизматларини “Пари Сен-Жермен”га таклиф қилганини ошкор қилди.

- 2021 йилнинг ёзи. Мен ПСЖга спорт директори бўлишни таклиф қилдим. Нассер Ал-Хелаифийга қўнғироқ қилиб, "Агар мен “Милан” билан шартномани узайтирмасам, ПСЖга ўтиб, жамоа ишларини тартибга солиб қўяман”, дедим. У кулиб юборди, лекин “йўқ” демади, - деб ёзади Златан Иброҳимович.

40 ёшли ҳужумчи фаолиятини “Милан”да давом эттирадиган бўлди ва жорий мавсумда 12 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×