Игорь Сергеев тўпурар

Бугун Суперлига 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. "Шерлар" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

"Пахтакор"нинг "Металлург" билан ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатини Игорь Сергеев бошқариб турибди.

Сергеев бекободликлар дарвозасини 9 марта ишғол қилишга эришган. Анвар Солиев ҳисобида 8 гол мавжуд. Сервер Жепаров эса 6 бор тўп киритган. Шунингдек, "Металлург"дан Дилмурод Каримов ҳам жамоамиз дарвозасига шунча гол урган.

"Металлург" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
9 - Игорь Сергеев
8 - Анвар Солиев
6 - Сервер Жепаров, Дилмурод Каримов
5 - Игорь Шквирин, Александр Гейнрих, Баҳодир Пардаев
4 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Исмаэль Гонсалвеш, Драган Черан, Зоҳид Абдуллаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ал-химик
10/09/2021 15:30
Газни бос Игоржон

Минбар

Барча блоглар