Игорь Сергеевнинг янги жамоаси уни қанчага трансфер қилганини биласизми?

Қозоғистоннинг «Актобе» клубидан "Тобол"га кўчиб ўтган Игорь Сергеевнинг трансфер нархи маълум қилинди. Бу ҳақда Meta-ratings.kz сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, "Тобол" ўзбекистонлик ҳужумчи учун 70 минг евро тўлаган. Айнан шунча маблағ ҳамюртимизнинг шартномасида кўрсатилган товон пули ҳисобланади. 

"Актобе" Сергеевни текинга қўйиб юборишни истамади. "Тобол" клуби мураббийлар штаби Игорни чемпионлик унвони учун курашда жамоага ёрдам беришига ишонади.

Қолаверса, Игорь Сергеев бошқа футболчиларнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб сотиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Manzilsiz Yo’llar
21/07/2021 20:51
Omadini bersin
&
Ашуров Бахтийор
21/07/2021 17:47
Бу ма'лумотни тобоо матубот ҳизмати 70000 минг € ни рад этиб,35000 € эканлигини элон қилиб бўлдику.Нима сизлар уҳлаябсизми?
Muslimbek Yuldashev
21/07/2021 20:51
Канакасига 35000евро
Muslimbek Yuldashev
21/07/2021 20:53
Элдор 6500 евро
+500 агар 10 очко келтирса деган шар и билан сотиб олганку сергев 35000минг болиши мумкин эмас
&
Ашуров Бахтийор
21/07/2021 22:21
Бу ҳабар бугун чем азияда берилди.
Rasulbek Abdurasulov
22/07/2021 12:49
Ока сиз 65 минг билан 6ярим миллионни адаштиряпсиз. Сергеевни 70 минг долларга сотиб олган бўлса, Шомуродовни 6,5млн долларга яъни Сергеевдан 900 баровар қимматга сотиб олишган.
&
Турсун Ғани
22/07/2021 16:38
Яшанг ҳали ҳам орамизда тушнмайдиган бродарлар бор минг билан миллионни фарқига боришмайди. Элдор билан Игорни бир хелда кўришмоқда. Бу ўҳшатиш худди Раналду билан Лукакуга ўҳшаб кетди, кечирасиз Лалакуга....
Ҳа ҳа ҳа...