Икарди ва рафиқаси ПСЖга шартини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди тез орада клубни тарк этиши лозим. Аргентиналик ҳужумчининг ўз ҳамюрти Лионель Месси билан муносабати яхши эмас ва бундан ташқари, у ўзи истаганчалик ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Яқинда “Ювентус” Икардини ижарага олиш бўйича иш бошлаганди. Бироқ, ҳужумчига агентлик қилаётган рафиқаси Ванда Нара бу таклифни рад этди.

Маълумотларга қараганда, Икарди ПСЖдан фақат тўлиқ трансфер қилинсагина кетади ва ҳар қандай ижара шартномасидан бош тортишини билдирган.

Айни пайтда аргентиналик ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқиш бор. Англияликлар жамоани тарк этишга тайёргарлик кўраётган Антони Марсьяль ўрнига Маурони таклиф қилишни режалаштиряпти.

Ральф Рангник ҳужум чизиғида Роналду ва Икарди тандемини ўйнатмоқчилиги айтилмоқда.

Ҳозир Икардининг трансфери 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи билан 2024 йилнинг ёзига шартномага эга бўлган ПСЖ уни январь ойи ичи бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×